ГЕОТЕХНОЛОГИЯ

ГЕОТЕХНОЛОГИЯ (гео… ва технология) — фойдали қазилмаларни Ер қаъридан қазиб олишнинг махсус кимёвий, физик-кимёвий, биокимёвий ва микробиологик ёки уларнинг ётган жойларида қайтадан ишлаш методлари. Геотехнология ер остида одамлар иштирокисиз бажарилади. Фойдали қазилмалар Г. да бурги қудуғи орқали қазиб оли-нади. Геотехнологияга ер остида кумирни газлаштириш, бактериал ишкррсизлантириш, олтингугуртни эритиш, қаттиқ ҳолдан газ ҳолатига ўтувчи жинсларни ҳайдаш, вулкан жинслари ва иссиқ сувлардан минералларни ажратиш, нефть ва нефть маҳсулотларини термик йўл билан олиш ва б. мисол бўлади. Дунё бўйича олтингугуртнинг 2/3 қисми кучли иситилган сув ёрдамида ер остида рудали жисмлардан эритиб олинади, бунда унинг сифати юқори бўлади (99,99%). Шу йўл билан 80-90° да эрийдиган асфальт, бура (танакор), озокерит (тоғ муми) ва б. эрувчи минералларни қазиб олиш мумкин. Геотехнология саноат рудаси кам бўлган ва тарқоқ элементлар бор конларда ишлатилади. Геотехнология илмий йўналиш бўлиб, фойдали қазилмаларни ажратиб олишнинг оптимал технологияси билан шуғулланади.