ГЕОТРОПИЗМ

ГЕОТРОПИЗМ (гео… ва юн. tropos — бурилиш, йўналиш, қайрилиш) — ўсимлик органларининг ер тортиш кучи йўналишига қараб Ер марказига нисбатан муайян ҳолат олиши. Геотропизм мусбат, яъни тўғри (мас, илдизнинг пастга қараб ўсиши) ва манфий, яъни тескари (мас, поянинг юқорига қараб ўсиши) бўлади. Геотропизм туфайли ўсимликларнинг илдизи тупроққа кириб боради.