ГЕОХРОНОЛОГИК ШКАЛА — умумий стратиграфик шкала бирликларига эквивалент бўлган геохронологик бўлимларнинг иерархия (қуйи бўлимларнинг юқори бўлимларга босқичма-босқич бўйсуниш) системаси.
Геохронологик бўлимлар илмий жиҳатдан куравий миқёсда тарқалган, аммо кесимларнинг тўлиқ эмаслиги ва изохрон сатхларни кузатиш усулларининг чегараланганлиги сабабли фақат йирик геохронологик бўлимларгина кенг миқёсда белгиланган. Радиологик геохронометрия маълумотлари бўйича ҳоз. вақтда фанерозой эратема, система, бўлим, ярус, даврларининг ҳамда бир қанча замон ва асрларнинг давом этган вақти аниқланган. Радиологик ёшни аниқлаш токембрий Г. ш. учун айниқса муҳим, чунки токембрий учун ҳозиргача умумий қабул қилинган бўлимлар йўқ (қ. Геохронология).