ГЕПАРД

ГЕПАРД (Acinonyx jubatus) — мушуксимонлар оиласига мансуб йиртқич сут эмизувчи, гепардлар (Acinonyx) ypyғининг ягона тури. Танасининг уз. 123 — 150 см, думи 63—75 см. Оёқлари узун ва ингичка, тирноқлари ичкарига тортилмаслиги билан бошқа мушуксимонлардан фарқ қилади. Юнги сарғиш қум рангда, майда қора доғлар билан текис қопланган. Болалари танасининг устки томонидаги узун тик юнглари пахмоқ мантия (ёпинғич) ҳосил қилади. Африка, Жан.-ғарбий Осиё (Эрон, Афғонистон, Балужистон) ва Ўрта Осиёда тарқалган. 1972 й. гача онда-сонда Туркманистоннинг жан. да учраб турарди. Кундузи ҳаёт кечиради. Ҳомиладорлиги 84-95 сўтка. 2-4 та бола туғади. Тўқай, дашт, чўл ва тоғ этакларида яшайди. Туёқли ҳайвонлар (кийиклар, қўйлар)ни ов қилади. Ўлжасига пана жойдан ташланади ва қисқа масофада қувиб етади (тезлиги соатига 110 км гача). Қадимда қўлга ўргатилган Гепарддан ов қилишда фойдаланилган. Ҳозир сони жуда камайиб кетган, табиатда бутун дунё бўйича бир неча юзта сақланиб қолган. Ўзбекистан Республикаси ва Халқаро Кизил китобга киритилган. Тутқунликда яхши кўпаяди.

Loading...