ГЕПИДЛАР

ГЕПИДЛАР (лот. Gepidae) — готлартя қардош бўлган герман қабилалари гуруҳи. 2-а. да Скандинавиядан Болтиқ денгизининг шарқий соҳилига кўчиб ўтишган. 2-а. нинг охирида готлар ортидан жан.-шарққа қараб силжишган. 4-а. нинг охирида гуннларнинг қабилалар иттифоқига кирган. 6-а. нинг 2-ярмида лангобардлар ва аварларнинт бирлашган кучлари томонидан бўйсундирилган. Гепидларнинг қолганлари 9-а. да венгер элатининг шаклланишида қатнашган.