ГЕРБ (полякча — «herb», нем. «Erbe» — «мерос» сўзидан олинган) — биронбир мамлакат ёки ҳудудиинг сиёсий ва тарихий характердаги ғоялари мажмуасини, ўзига хос табиий ва хўжалик хусусиятлари, табақавий тафовутларини, шахс, уруғ ва б. нинг шажараларини ифодаловчи алоҳида рамзий белги. Г. лар қуйидаги тур ва тоифаларга бўлинади: давлат Г. лари; шаҳар, вилоят, губерня ва б. нинг Герб лари; корпорация (ўрта аерлардаги цех, гильдия ва биродарлик)ларнинг Герб лари; уруғларнинг Герб лари. Герблар ранги, шакллари, расмлари билан ўзаро фарқланиб, махсус қоидаларга биноан ишланади ва махсус терминлар билан тавсифланади. Герб антик даврларда пайдо бўлган. Шумер давлатининг Герб ида шер бошли бургут, Қад. Рим давлати Герб ида бургут тасвирланган. Амир Темир давлатининг ҳам Герби бўлган. Бу Г. да 3 ҳалқа тасвир этилган бўлиб, бу Амир Темурнинг 3 иқлимда, яъни Шим., Жан. ва Ғарбда ҳукмрон эканига ишорадир. Ўрта асрларда кўпгина шаҳарлар ўз Герб ига эга бўлган. Венеция Г. ида қанотли шер тасвир этилган. Ғарбий Европада Герблар уруғ, меросхўрлик белгилари сифатида салб юришлари даври (11-12-а. лар) да юзага келган. Кейинчалик байроқлар, қоғоз пуллар, муҳрлар, қоғозларда Герб ларнинг тасвири туширила бошланди. Герб ва уларнинг тарихи билан геральдика фани шуғулланади (яна қ. Давлат герби).