ГЕРМАНИЯ ДЕМОКРАТИК РЕСПУБЛИКАСИ

ГЕРМАНИЯ ДЕМОКРАТИК РЕСПУБЛИКАСИ (Deutsche Demokratische Republik) , ГДР — Марказий Европадаги давлат (1990 й. 3 окт. гача мавжуд бўлган). ГДР Шарқий Германия ҳудудида 1949 й. 7 окт. да ташкил этилди. Пойтахти Берлин ш. эди. Германия Бирлашган социалистик партияси (ГБСП, 1946 й. да тузилган) икки раисидан бири В. Пик (иккинчи раиси О. Гротеваль эди) бу давлатнинг президенти бўлди. Иттифоқи изидан борди. Ички сиёсатда хусусий мулкчиликни тугатиб, социализм қуриш ниятини эълон қилди. Аввалига кўпгина немислар фашизмга қарши бўлган ўз давлатини барпо этишда бажонидил катнашди. Бироқ, буйруқбозликка асосланган иқтисодиёт, махфий полиция ва ГБСПнинг танҳо ҳукмронлиги аста-секин аҳолининг бу давлатдан ҳафсаласини пир қила бошлади. Социалистик режали хўжалик собиқ ГДРдаги кишиларни шахсий ташаббус ва мустақилликдан батамом маҳрум этди, иктисодий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлмиш ўрта қатлам тугатиб юборилди, омилкорлик ва меҳнат фаоллиги фалаж қилиб қўйилди. Иқтисодиётдаги меҳнат унумдорлиги ғарб андозаларига нисбатан паст эди. 1979 й. да бу кўрсаткич ғарб даражасининг 46% ни ва 1989 й. да 3040% ни ташкил этди. Турмуш даражаси, уй-жой таъминоти паст эди. Мана шуларнинг ҳаммаси ГДР аҳолисининг норозилигига сабаб бўлди. Фуқароларнинг ниҳоят, ғарбий қардошлар билан бирлашиш ҳақидаги талаблари кучайиб борди. 1989 й. кузида ГДРда ўткир ижтимоийсиёсий танглик вужудга келди. Берлинни ва, умуман, немис миллатини иккига бўлиб турган Берлин девори қулатилди (қ. Берлин ва Берлин деворининг қулатилиши). Натижада ГБСП раҳбарияти истеъфога чиқди (1990 й. фев. да ГБСП Демократах социализм партиясига айлантирилди). Янги ҳукумат Германия ни бирлаштириш масалалари юзасидан ГФР ҳукумати б-н музокара бошлади. 1990 й. май ва авг. ойларида имзоланган иккита давлат шартномасида ГДРни ГФРга қўшиш шартлари баён этилди. Ўша йил 12 сент. да Москвада собиқ СССР, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва иккала Германия вакиллари томонидан Германия бирлиги масаласини узил-кесил ҳал этиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. Унда Германияни бирлаштиришга оид масалаларнинг бутун мажмуи ҳал этиб берилди. да ГДР ГФРга қўшилди ва натижада ягона Германия давлати ташкил топди.