ГЕРМАНИЯ-ИТАЛИЯ ШАРТНОМАСИ

ГЕРМАНИЯ-ИТАЛИЯ ШАРТНОМАСИ — фашистлар Германияси билан Италия сиёсий ва ҳарбий ҳамкорлиги тўғрисидаги пакт. 1939 й. 22 майда Берлин ш. да 10 йил муддатга тузилган. Г.-И. ш. ҳар иккала давлатнинг ҳарбийсиёсий блок тузиш ишини ниҳоясига етказди. У «Берлинрим ўқи»ни тузиш ҳақидаги 1936 й. битимининг давоми, 1939—45 й. лардаги 2-жаҳон урушини бошлашга ҳарбийдипломатик жиҳатдан ҳозирлик кўришнинг муҳим босқичи бўлди. 1940 й. июнда Италия Германия томонида бўлиб урушга кирди.