ГЭС КАСКАДИ

ГЭС КАСКАДИ — битта дарё ёки сув ҳавзасига поғонали тарзда қурилган ва умумий сув хўжалиги режими билан боғланган гидроэлектр станциялар мажмуи. ГЭС к. дарёнинг энергетик ресурсларидан тўлароқ фойдаланишга, ГЭС қувватини оширишга, манёврчанлик шароитини яхшилашга имкон беради. ГЭС к. қурилиши катта дарёларда транспорт қаракатини ҳам яхшилайди. Мас, ВолгаКама (Россия) ва Днепр (Украина) ГЭС к. Каспий, Азов, Қора, Балтика ва Оқ денгизларида ягона транспорт тизимини бирлаштиради. Ҳозир Ўзбекистонда умумий қуввати 1,4 МВт бўлган Тошкент, Чирчиқ, Бўзсув, Самарқанд, Шахрихон ва б. ГЭС к. ишлаб турибди (2001) (яна қ. Гидроэлектр станция, Гидроэнергетика).

Loading...