
ГЕССЕН
ГЕССЕН — Германия ери. Гессеннинг катта қисми Ўрта Германия тоғларида, оз қисми Майн-Рейн пасттекислигида жойлашган. Майд. 21,1 мингкм2. Молиси 5,84 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Бош шаҳри — Висбаден.
8—9-а. ларда графлик бўлган. 13-а. охиридан Германия князлиги ҳудуди. 1567 й. да 2 та: Гессен-Кассель (1866 й. дан Пруссия қўшиб олган) ва Гессендармштадт (1866 й. дан — Буюк герцоглик, 1918 й. дан — Веймар республикаси таркибидаги ер) князлигига бўлинган. 1945 й. да Америка ва Франция оккупация зонасида бўлган. 1949 й. дан Германия ери.
Иқлими мўътадил. Янв. нинг ўртача т-раси 0-2°, июлники 18—20°. Кенг баргли ўрмонлар (ҳудудининг 40%) ўсади. Қўнғир кўмир қазиб чиқарилади. Г. Германияда чиқариладиган калий тузларининг 1/3 қисмини беради. Қора металлургия ва металл буюмлар қуйиш саноати ривожланган. Йирик кимё саноати корхоналари (Франкфуртмайн, Хёхст, Висбаден ш. ларида) бор. Умумий машинасозлик, айникса, станоксозлик, автомобилсозлик, электротехника саноати ривожланган. Кўнчилик ва резина, аник, механика ва оптика буюмлари, ойна саноати ва заргарлик корхоналари бор.
Гессен ҳудудида т. й. ва автомобиль йўллари зич жойлашган. Рейн ва Майн дарёларида кема қатнайди. Асосий транспорт тугуни — Франкфуртмайн. Туризм Г. иқтисодиётида салмокли ўрин олган.