ГЕТЕРОКАРПИЯ (гетеро… ва юн. karpos — мсва) — ўсимликнинг битта турида шакл ва физиологик хусусиятлари билан ўзаро фарқ қиладиган ҳар хил мевалар бўлиши. Гетерокарпия асосан ёпиқуруғли ўсимликларда бўлади. Типик Гетерокарпия тирноқгуллар (календулалар) да кузатилади, бунда бир хил мевалар ҳайвонлар орқали, бошқалари шамол билан тарқалишга мослашади. Асосан чўлда ўсадиган бир йиллик ҳамда эфемер ўсимликлар Г. бўлади.