ГЕТЕРОПЛОИДИЯ (юн. гетеро…, plos бу ерда — каррали ва eidos — тур) , анеуплоидия, полисемия — организм ҳужайраларида хромосомалар сонининг галлоид сонига каррали бўлмаган ҳолда ўзгариши. Гетероплоидларнинг яшовчанлиги суст бўлади. Гетероплоидия одамда, дрозофилада, ғўза, бангидевона, ғалладошлар ва б. да топилган. Ғўзада хромосомалар (х)нинг асосий сони — 13. Полиплоид турларнинг соматик ҳужайраларидаги хромосомалар сони 2п=52 б-н, асосий сон бўйича эса улар тетраплоид 4п=52 тарзида белгиланади. Диплоид турлар 2п=2х=26 га эга. Соматик ҳужайралари 52 та хромосомали ғўзалар мейозда 26 та бивалентлар (иккита гомологик хромосомалар) ҳосил қилади ва тўпламдаги ҳар бир хромосомаси ўз жуфтига эга бўлган дисомик (2п) ҳисобланади. Тўпламда битта хромосома етишмаган (2п—1) ҳолда моносомиклар вужудга келади; бундай ўсимликларнинг соматик ҳужайраларида 51 та хромосома мавжудлиги сабабли мейозда 25 та бивалент + 1 та унивалент (якка хромосома), яъни 252+1’ ҳосил қилади. Икки гомологик хромосома (2п—2) нинг етишмаслигидан нуллисомик (2п — 2=50; 252) лар шаклланади. Асосий тўпламга битта хромосоманинг қўшилишидан трисомик (2п+1=53; 252+12+|), иккита хромосома қўшилишидан тетрасомик (2п+2=54; 252+2+12+2 ёки 252+14) лар пайдо бўлади. Агар нуллисомикда бир жуфт гомологик хромосома етишмаслиги кузатилса, моносомикда битта (қ. Гемизиготапик), трива тетрасомикларда уч ва тўртгача жуфтсиз хромосомалар учрайди. Жуфтдаги хромосомалардан бирининг ёки бутун бир жуфтнинг йўқолиши ёки, аксинча, қўшилиши ғўзанинг фенотипида маълум ўзгаришларга сабаб бўлади [мас, чанги гамманурлар билан нурлантирилганидан сўнг олинган «пакана» радиомутанти кўпгина миқдорий ва сифат белгиларининг ўзгарганлиги ҳамда анеуплоид сондаги хромосомалари билан фарқ қилади]. Соматик ва жинсий ҳужайралардаги айрим жуфт хромосомаларнинг қутбларга ажралишидаги бузилишлар Гетероплоидияга сабаб бўлади. Шунинг учун Гетероплоидия мейотик ва митотик бўлиши мумкин (қ. Мейоз, Митоз).
Гетероплоидия ёрдамида генотипдаги айрим хромосомалар ва генларнинг ирсий аҳамияти, генотип эволюцияси, моносом ва нуллисом генетик тахдил йўли б-н турли белгиларнинг ирсийланиши, хромосомаларнинг навлараро ва ёт турлараро алмашиниши ўрганилади.
Абдусамат Эгамбердиев.