ГЕТЕРОТРОФЛАР, гетеротроф организмлар (гетеро… ва юн. Trophe — озиқ) — ўзининг озиқланиши учун тайёр органик бирикмалардан фойдаланадиган организмлар. Бу билан Гетеротрофлар органик бирикмаларни минерал моддалар карбон, азот, олтингугуртдан синтез қиладиган автотрофларвян фарқ қилади. Гетеротрофларга деярли барча ҳайвонлар ва одам, замбуруглар, бактериялар, айрим паразит ўсимликлар (шунғия, чирмовуқ) киради.