ГЕТИНАКС

ГЕТИНАКСсинтетик смолалар шимдирилган қоғоз қатламларини пресслаб олинадиган материал. Боғловчи моддалар сифатида кўпроқ фенол-формальдегиддан, камдан-кам меламин-формальдегид, эпоксид-феноланилин-формальдегид смолалардан фойдаланилади. Гетинакс таркибида смола миқдори 40—55% бўлади. Баъзан Гетинакс сиртига зарқоғоз, газлама, шиша ёки асбест тўқималар қопланади. Гетинакснинг мустаҳкамлик, электр изоляция хоссалари юқори. Листлар ва цилиндрик заготовкалар кўринишида ишлаб чиқарилади. Трансформатор, телефон, радиоаппаратура босма схемаларини деталлари, втулкалар, тишли ғилдираклар и. ч. ва безак материаллар сифатида ишлатилади.

Next Article

ГЕФЕСТ