ГЕВЕЛИЙ

ГЕВЕЛИЙ (Hekelius) Ян (1611.28.1-Гданьск —1687.28.1) — поляк астрономи. 1641 й. да Гданьскда Европада энг йирик расадхона курган. «Селенография ёки Ой рельефининг баёни» (1647) асарини ёзиб, селенографияга асос солган. Ойнинг батафсил харитасини (1647), 1564 юлдузнинг каталоги (рўйхати)ни (1687) тузган. Г. Куёш ҳолати жадвалини такомиллаштирган; Ойнинг оптик либрациясини топган (қ. Ой либрацияси) ва 4 кометани кашф қилган. 1690 й. да «Юлдузлар осмонининг атласи» («Уранография») чоп эттирилган. Мазкур атлас акад. В. П. Шчеглов томонидан бир неча марта қайта нашр қилинган. Атласда келтирилган икки гравюрада ўша даврнинг машҳур астрономлари орасидан Улуғбекка ҳам фахрли ўрин берилган.

Loading...