Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ГЕЙ-ЛЮССАК ҚОНУНЛАРИ

ГЕЙ-ЛЮССАК ҚОНУНЛАРИ — 1) газларнинг иссиқликдан кенгайиш қонуни: асосий газ қонунларидан бири; унга кўра ўзгармас босимда газ массасининг ҳажми т-ра ўзгариши билан чизиқли ўзгара бо-ради: V=V/l+a. J); бу ерда: Vo ва V, газнинг бошланғич ва охирги т-ралардаги ҳажмлари, / — шу т-ралар фарқи, av — ўзгармас босимда газ ҳажмининг кенгайиш коэффициенти, барча газлар учун 1/273,15 К-’га тенг. Г.Л. қ. идеал газлар учунгина тўғри. 1802 й. да Ж. Л. Гей-Люссак аниқлаган;

2) ҳажмий нисбатлар қонуни: т-ра ва босим бир хил бўлганда кимёвий реакцияга киришаётган газларнинг ҳажми бир-бирига нисбатан ҳам ва бу реакцияда ҳосил бўлган газсимон модданинг ҳажмига нисбатан ҳам оддий нисбатда бўлади (мас, 1 ҳажм водород 1 ҳажм хлор билан бирикади; айни вақтда 2 ҳажм водород хлорид ҳосил бўлади: Н2+С12=2НС1. Бу ерда газлар ҳажмининг нисбати 1:1:2 га тенг). Фақдт идеал газлар учунгина тўғри. Ж. Л. Гей-Люссак 1808 й. да аниқлаган. Бу қонун Авогадро конунитюг очилишида катта роль ўйнаган.

Prev Article

ГЕЙ-ЛЮССАК

Next Article

ГЕЙНЕ