ГЕЙДЕЛЬБЕРГ

ГЕЙДЕЛЬБЕРГ, Хайдельберг — Германиядаги қад. шаҳар, Баден-Вюртемберг ерида. Неккар дарёсининг Рейнга қуйилиш жойидаги пристань. Аҳолиси 139 минг киши (1990-й. лар ўртаси). Станоксозлик, полиграфия саноати учун ускуналар, электротехника, фармацевтика, тамаки, кўн-тери саноати корхоналари, босмахона бор. 1386 й. дан Гейдельберг университеты мавжуд. Курфюрстлар қасри (13—17-а. лар) ва 15 — 18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар сақданган. Туризм ривожланган. Гейдельберг манбаларда илк бор 1196 й. да қайд этилган.

Loading...