
ГИББС ПАРАДОКСИ
ГИББС ПАРАДОКСИ (классик механикада) — бир хил газ ҳолати ўзгарганда ҳам система эняролиясининг ўзгармай қолиши. Бир-биридан тўсиқ билан ажратилган идишдаги газлар аралаштирилганда уларнинг ҳар бири кенгайиб, идишнинг бутун ҳажмига тарқалади. Бунда системанинг энтропияси ортади, чунки қайтмас жараён содир бўлади. Ваҳоланки, газ бир хил бўлса, тўсиқни олиб ташлаганда системанинг ҳолати умуман ўзгармайди ва система энтропияси ҳам ўзгармайди. Классик механика асосида қилинган ҳисоб ана шундай натижага олиб келади. Квант статистикадаги зарраларнинг айнийлик принципи Г. п. ни ҳал қилди, яъни бир хил газлар аралашганда энтропиянинг ўзгармаслигини исботлади.