ГИББС ТАҚСИМОТИ

ГИББС ТАҚСИМОТИ — маълум т-рада атроф муҳит билан мувозанатда бўлган ўзгармас ҳажмли ва зарралар сони ўзгармас бўлган макроскопик система турли ҳолатларининг тақсимланиш эҳтимоллиги; агар система муҳит зарралари билан алмашина олса, у ҳолда бу тақсимотни катта каноник Гиббс тақсимоти дейилади. Изоляцияланган система учун микроканоник Гиббс тақсимоти ўринли; унга кўра, маълум энергияли системанинг барча микроҳолатлари тенг эҳтимоллидир. Бу тақсимотни 1901 й. да очган Ж. У. Гиббс номи билан аталади.

Loading...