ГИДРАДЕНОМА

ГИДРАДЕНОМАтер безларидан ривожланадиган хавфсиз ўсма. Кўпроқ хотин-қизларда учрайди. Қовоқда, бўйинда, кўкракнинг ён ва олд томонида пайдо бўлади. Кичик, баъзан нўхатдек, тухумсимон ёки думалоқ, қизғиш-сариқдан сариқ-қўнғир ранггача, қаттиқроқ бўлади, нормал тери сатҳидан деярли кўтарилмайди, сўрилиб кетмайди, хавфли ўсмага ҳам айланмайди. Жаррохлик йўли билан олиб ташланади.

Loading...