ГИДРАВЛИК РОСТЛАГИЧ

ГИДРАВЛИК РОСТЛАГИЧтезлик (айланишлар сони)ни, босим, т-ра, суюқликлар сатҳи ва б. ни ростлаб турадиган қурилма. Унда ташқи манбадан келтириладиган суюқлик (мой ёки сув) нинг босим энергияси ростловчи органга таъсир қилади. Гидравлик ростлагич фақат интеграл, пропорционал, интеграл-пропорционал ростлаш қонунларини амалга оширади. Гидравлик ростлагичда ўлчанадиган катталикни пропорционал кучга (ёки силжишга) айлантирувчи мембранали, сильфонли ва б. қурилмалардан фойдаланилади. Гидравлик ростлагич металлургия, кокс кимёси, кимё саноати ва б. да, шунингдек иссиқлик электр стяларида буғ қозони босимини ростлашда ишлатилади.

Loading...