ГИДРАВЛИК ЗАРБА

ГИДРАВЛИК ЗАРБА — қисувли қувурўтказгичда оқаётган суюқлик тезлигининг тез (бир онда) ўзгариши натижасида (мас, зулфин тез ёпилганда) суюқликда босимнинг кескин ортиши. Гидравлик зарбада босимнинг ўсиши ушбу формула бўйича аниқпанади: Ар =р(*0-в,)с1 бунда Ар — босимнинг Па да ўзгариши, р — суюқдикнинг кг/м3 даги зичлиги, в„ ва ■&, — зулфинни ёпгунча ва ёпишдан кейин қувурўтказгичда м/с да ўлчанган ўртача тезликлар, с — зарбий тўлқиннинг қувурўтказгич бўйлаб тарқалиш тезлиги. Мутлақ қаттиқ деворлар ҳолида с товушнинг суюқликдаги тезлиги а га тенг (сувда а =1400 м/с). Гидравлик зарба босими жуда катта қийматларга эришганда у ҳалокатга олиб келиши мумкин. Уларнинг олдини олиш мақсадида қувурўтказгичларда сақлагич қурилмалар (текислагич ҳавзалар, ҳаво қопқоқлари буралма жўмраклар ва б.) ўрнатилади.