ГИДРЕМИЯ

ГИДРЕМИЯ (гидро… ва юн. haima — қон) — қоннинг суюлиши, унда сув миқдорининг кўпайиши. Бирор сабабга кўра организмда сув-туз алмашинувининг ўзгариши ёки бузилиши натижасида юзага келади. Организмга суюқлик кўп кирганда қон суюлиши билан бирга у мумий ҳажми ҳам ошади. Компенсатор (кўп қон йўқотганда), патологик (юрак етишмовчилиги, операциядан кейинги ҳолат ва б.) ҳамда физиологик (чақалоқларда кўпроқ кузатилади) турлари тафовут қилинади. Гломеруло-нефрит, нефроз, анурия каби касалликларда, шиш қайтганда, асцит камайганда, шунингдек анемия билан хлорозда бир қадар турғун Гидремия кузатилади.

Loading...