ГИДРИДЛАР

ГИДРИДЛАР — кимёвий элементларнинг водород билан ҳосил қилган бирикмалари. Тузсимон, металлсимон, учувчан Гидридларга бўлинади.

Тузсимон Гидридларга ишқорий ва ишқорийер металларнинг Гидридлари киради. Бу Г. да боғланиш ионли бўлиб, водород атоми манфий зарядланади. Тузсимон Гидридлар оқ кристалл модда, юқори т-рада водород ажратиб суюқланади. Бундай Гидридларни олиш учун металлар юқори т-рада водород атмосферасида қиздирилади. Кучли қайтарувчи (мас, металларни оксидларидан ёки галогенидларидан қайтариш, пўлат ва қийин суюқданувчан металлар юзасидаги қурумни йўқотишда) ва истиқболли ракета ёнилғиси сифатида қўлланилади.

Металлсимон Гидридлар кимёвий боғланиши жиҳатдан металларга якин бўлиб, металларнинг кристалл панжарасида водород атомларининг жойланиши натижасида ҳосил бўлади. Металлсимон Гидридлар — хром, марганец, темир, мис ва платина гуруҳидаги металларнинг Гидридлари тегишли металларни юқори т-рада водород атмосферасида қиздириш йўли билан олинади.

Учувчан Гидридлар — даврий системанинг IV, V, VI ва VII гуруҳлари бош гуруҳларидаги элементларнинг гидридларида кимёвий боғ қутбли ёки ковалент бўлади. Уларга SiH4, SnH4, PH3, AsH3, SbH3, H2S, H2Se, H2Te ва қуйи борводородлар киради. Шу гурухдардаги оғир злементларнинг гидридлари беқарор. Гидридлар органик моддаларни синтез қилишда, кучли қайтарувчи сифатида қўлланилади. Техникада юқори вакуум остида водород бириктириш учун ишлатилади (мас, киздирилган металларга сув буғи таъсир эттириш усули). Гидридлар ўзгарувчан валентли металларнинг турли кимёвий реакцияларида катализаторлик вазифасини ўтайди. Гидридларнинг термик парчаланиши натижасида баъзи элементлар (мас, кремний, германий) соф ҳолда олинади.

Prev Article

ГИДРЕМИЯ

Next Article

ГИДРО...