ГИДРОГЕОЛОГИЯ ВА МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯСИ ИНСТИТУТИ

ГИДРОГЕОЛОГИЯ ВА МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯСИ ИНСТИТУТИ («Гидроингео») — Ўзбекистонда гидрогеологик соҳадаги йирик и. т. муассасаси. 1960 й. да Ўзбекистон ФА Геология ин-тининг гидрогеология ва муҳандислик геологияси бўлими асосида ташкил қилинган ва 1963 й. гача Ўзбекистан Фанлар академияси тасарруфида фаолият кўрсатган. 1963 й. да ин-т собиқ Иттифоқ геол. давлат қўмитаси ихтиёрига ўтказилиб, қурғоқ зо-налар бўйича и. т. ишлари олиб борадиган илмий марказга айлантирилди. 1969 й. дан Ўзбекистан геол. вазирлиги (1992 й. дан геология ва минерал ресурслари давлат қўмитаси) тасарруфида.

Ин-т ходимлари Урта Осиё ва Жан. Қозоғистон ҳудудида ер ости сувлари захирасининг асосий манбаларини аниқладилар. Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларини сифатли ичимлик суви б-н. тўла таъминлаш илмий ва амалий жиҳатдан башорат қилинди, ер ости сувларидан суғоришда фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилди. Республика ҳудуди гидрогеологик мелиоратив шароитлари, артезиан сув ҳавзалари, муҳандислик геологияси шароитлари бўйича тоифаланди. Шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун гидрогеологик мелиоратив тоифалаштириш ва башоратлаш методи ишлаб чиқилиб, шу асосда Ўрта Осиё регионининг башоратли харитаси тузилди, ер ости сувлари захираларини саклаш, исроф бўлишига чек қўйиш ва ифлосланишининг олдини олиш муаммолари ҳал қилинди. Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларида ер ости сувлари сатҳининг кўтарилиб кетишини тўхтатиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Тоғли жойларда одамлар ҳаётига хавф солаётган ва хўжаликка катта зарар келтирадиган геодинамик жараёнлар (тоғ кўчиши, қулаши, сел, карст) нинг вужудга келиш қонуниятларини урганиш методи яратилди.

Ўзбекистан ресггубликаси мустақилликка эришгандан сўнг, ин-т қуруқ иқлимли минтақаларнинг гидрогеология ва муҳандислик геологияси масалалари бўйича и. т. олиб борадиган марказга айланди. Ин-тда айни пайтда ичимлик, минерал, термал ва саноат учун зарур сувларни кидириб топиш, захирасини ҳисоблаш, сувни нефть маҳсулотлари билан ифлосланишдан саклаш, хавфли муҳандислик, геологик жараёнларни башоратлаш, гидрогеология ва муҳандислик геологияси бўйича тузилган ҳисоб-китоб ва режаларни экспертиза қилиш каби муаммо ва мавзулар бўйича изланишлар олиб борилмоқда.

Ин-тда 2001 й. да 10 та и. т. лабораториясида 128 илмий ходим, шу жумладан 3 фан дри, 30 фан номзоди ва 36 муҳандис, лаборант ишлади.

1997 й. дан бошлаб «Гидроингео» инти қошида илмий даража берадиган Илмий кенгаш фаолият кўрсатмоқда.

«Гидроингео»ни илмий йўналишларини ишлаб чикишда ва малакали ходимлар тайёрлашда Ғ. О. Мавлонов, А. Н. Султонхужаев, Н. А. Кенесарин, С. Ш. Мирзаев, В. Г. Самойленко, Н. Н. Ҳожибоев, А. С. Ҳасанов, Р. А. Ниёзов ва б. салмоқли ҳисса қушдилар. Ин-т бой кутубхонага эга (18 мингдан ортиқ асар).

Loading...