ГИДРОИЗОЛЯЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИ

ГИДРОИЗОЛЯЦИЯ МАТЕРИАЛЛАРИқурилиш конструкциялари ва иншоотларини, бинони, сув ва кимёвий агрессив суюқликлар (к-та, ишқор ва б.)нинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилинадиган материаллар. Вазифасига кура, Гидроизоляция материалларининг фильтраланишга қарши, коррозияга қарши ва герметиклайдиган хилларга; асосий материалининг турига кўра битумли, пластмассали, минерал, металл ва б. хиллари бор. Битумли Гидроизоляция материаллари эриткичларда суюқлантирилган битумлар (битум локлари ва эмаллари)дан ёки сувда эрийдиган битумлар (битумли эмульсиялар, пасталар)дан фойдаланилади ва бевосита ҳимоя қилинадиган материалларга суркалади. Кейинги вақтларда эластиклиги юқори ва ёрилмайдиган битумли-полимер Гидроизоляция материаллари кенг ишлатилади. Пластмассали Гидроизоляция материаллари эпоксид, полиэфир, поливинил ва б. лак-бўёқлар, полимер эритмалар ва бетонлар, полиэтилен, поливинилхлорид пардалар, каучукли герметиклар, резина ленталар, шишапластлар тарзида ишлаб чиқарилади ва улар ҳимоя қилинадиган материалларга суркалади, сувалади, елимланади ва қопланади. Минерал Г. м. цемент, лой ва б. қовушоқ минераллар асосида тайёрланиб, цемент ва силикат бўёқлар, гидрофоб тўкмалар, лой-бетон тулдиргичлар тарзида ишлаб чиқарилади. Улар ҳимоя қилинадиган материалларни бўяшда, сувашда фильтрланишга қарши тулдиргичлар сифатида ишлатилади. Металл Гидроизоляция материаллари жез, мис, қурғошин, пулат листлар тарзида и. ч., ҳимоя қилинадиган материаллар уралади. Ҳозирда металл Гидроизоляция материалларининг урнини пластмассали, шишапластикали Гидроизоляция материалларилар олмоқда.

Loading...