ГИДРОКОРТИЗОН

ГИДРОКОРТИЗОН, кортизол — одам, маймун ва итларнинг буйрак усти бези пўстлоқ қаватида холестешидан ҳосил бўладиган стероид гормон. Организмдан асосан сийдик билан ажралади. Глюкокортикоид таъсирга эга — жигарда глюкоза ҳосил бўлишини ва унинг қондаги миқдорини оширади. Гидрокортизон жигарда оқсил ва рибонуклеин кислота синтезини барқарорлаштиради, кўпгина бошқа тўқималар (мас, лимфа, мускул тўқимаси, бириктирувчи туқима)да эса бу жараённи тормозлайди. Гидрокортизон ажралишини адренокортикотроп гормон иштирокида гипофиз тартибга солиб туради. Организм учун нохуш ҳолат ёки бирор касаллик рўй берганда (қ. Адаптацией синдром, Стресс) Г. ҳосил бўлиши жадаллашади. Гидрокортизон ва унинг препаратлари ҳамда сунъий ҳосилалари — преднизолон, триамцинолон ва б. тиббиёт амалиётида турли касалликларни даволашда ишлатилади.