ГИДРОЛОГИК АХБОРОТ — сув манбалари (дарё, кўл, сув омбори ва ҳ. к.) нинг ўтган даврдаги, ҳоз. ва келажакда кутиладиган ҳолати ҳақидаги гидрологик маълумотлар тўплами. Гидрологик маълумотлар махсус кузатиш жойлари (гидрологик станция ва гидрологик кузатув манзилиц) тўпланади. Бу маълумотлар қайта ишланиб, таҳлил қилиниб Гидрологик ахборот сифатида умумлаштирилади. Гидрологик ахборот аҳоли, ишлаб чиқариш ва б. манфаатдор муассасаларга махсус расмий хабарнома (бюллетень) ёки оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, газета) орқали етказилади.