ГИДРОЛОГИК РЕЖИМ

ГИДРОЛОГИК РЕЖИМсув манбаи (дарё, кўл ва б.) холатининг улар сув тўплайдиган ҳавзанинг табиий географик хусусиятлари, биринчи навбатда иқлим шароити таъсирида вақт бўйича қонуниятли ўзгариши. Гидрологик режим сув сатҳи, сув сарфи (оқим режими), сув т-раси режими, музлаш ҳодисалари (музлар режими), лойқа оқизиқлар (оқизиқлар режими), сувда эриган моддалар, ўзан ҳолати каби Гидрологик режим элементларининг кунлик, ойлик, мавсумий, йиллик ва кўп йиллик ўзгаришлари тарзида намоён булади. Сув манбаининг турига боғлиқ ҳолда дарё, кўл, ер ости сувлари, ботқоқликлар, музликлар Г. р. лари фарқланади. Ҳоз. кунда сув манбаларининг табиий Гидрологик режим инсон хўжалик фаолияти таъсири (каналлар, сув омборлари қурилиши) натижасида ўзгарган.

Loading...