ГИДРОЛОКАЦИЯ (гидро… ва лот. locatio — тарқалиш) — сув ости объектлари (мас, сувга чўккан кема) вазиятини объектларнинг ўзи тарқатаётган (суст локация) ёки сунъий ҳосил қилинган акустик сигналларнинг сув объектларидан қайтиши натижасида юзага келадиган (фаол локация) акустик сигналлар воситасида аниқлаш. Гидролокация кемалар ҳаракатида кўринмайдиган сув ости тўсиқларини ошкор қилишда, балиқ тўдаларини аниклашда, океаннинг физик хоссаларини тадқиқ қилишда, чўккан кемаларни излаш ва б. да катта аҳамиятга эга.