ГИДРОМЕХАНИЗАЦИЯ

ГИДРОМЕХАНИЗАЦИЯ (гидро… ва механизация) — ер қазиш ва кон ишларини механизациялаш усулларидан бири. Унда технологик жараёнлар ёки уларнинг бир қисми сув оқими энергияси ҳисобига бажарилади. Қурилиш ва кон ишларида сув энергиясидан фойдаланиш мил. ав. 1-а. га тўғри келади. Сувдан дастлаб олтин ва қўрғошин қазиб олишда, кейинчалик каналлар, ариқ қазишда фойдаланганлар. Бора-бора бу ишлар механизациялаштирилган. Гидромеханизация даги асосий технологик жараёнлар: кон жинс ларини ўпириш (гидромониторлар, землесослар сув оқими, босимли ёки босимсиз гидротранспортдан фойдаланилади), тупроқни оқизиб уюм (дамба, тўғон, кўтарма ва б.) ҳосил қилиш, фойдали қазилмаларни бойитиш. Булардан ташқари, Гидромеханизациядан кўмир қазиб олишда, кон жинсларини бир жойдан иккинчи жойга суришда, ариқ ва зовурларни тозалашда, суюқ ўғитларни чиқариб олишда, балиқ саноатида балиқларни тўрдан бўшатишда, уларни балиқ з-дларига ташишда, иссиқлик электр ст-яларида кул, шлакларни ташиш ва б. да фойдаланилади.

Loading...