ГИДРОСТАТ

ГИДРОСТАТ (гидро… ва юн. statos — қўзғалмас) — сув остида тадқиқотлар олиб бориш ва сув ости ишларини бажариш учун мўлжалланган аппарат. Г. алюминиймагний қотишмалари, шиша-пластика ва б. материаллардан шар ёки цилиндр шаклида ясаладиган камера. Сув остини кузатиш қурилмалари, ҳавони регенерациялаш тизими, ёритқичлар, и. т. асбоблари, кино-фотоаппаратлар, электр узатишли линиялари, кабель алоқалари б-н жиҳозланади. У сим арқон (трос) билан кемадан сув остига туширилади. Камера ичида 1—3 оператор ишлайди. Гидростатни 300 м гача сув остига тушириш мумкин (яна қ. Батискаф).