ГИДРОСУЛЬФАТЛАР

ГИДРОСУЛЬФАТЛАР, бисульфатлар — сульфат кислота (H2SO4) нинг нордон тузлари, мас, NaHSO4. Фақат ишқорий металларнинг Гидросульфатлари маълум. Улар қуйи т-раларда тегишли сульфатларни сульфат кислота билан ўзаро таъсир эттириб олинади: K2SO4+H2SO4=2KHSO4. Калий ва натрий Г. қиздирилганда таркибидаги сувини йўқотиб пиросульфатларга айланади: гКНвО^^ЗзО^НрТ. Пиросульфатлар суюқланиш т-расидан юқори т-рагача қиздирилганда сульфатлар ҳамда сульфат ангидридга ажралади: K2S2O7->K2SO4+SO3T Бундан куйдирилган, кислоталарда эримайдиган алюминий, хром ва темир оксидларини эрувчан ҳолатга ўтказишда, уларни Гидросульфатлар (ёки пиросульфатлар) билан бирга юқори т-рада суюқлантириб сульфатлар олишда фойдаланилади: A12O3+3K2S2O7=A12(SO4)3+3K2SO4.

Loading...