ГИГИЕНА

ГИГИЕНА (юн. hygieinos — соғлом) — тиббиётнинг бир соҳаси; кишилар соғлиғига турмуш ва меҳнат шароитлари таъсирини ўрганади ҳамда касалликларнинг оддини олиш, яшаш учун энг қулай шароит яратиш, соғлиқни сақлаш ва умрни узайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади. Гигиенанинг бир неча соҳалари бор. Авиацион Гигиена, ҳарбий Гигиена, меҳнат Гигиенаси, болалар ва ўсмирлар Гигиенаси (мактаб Г. си), шахсий Гигиена, ижтимоий Гигиена, овқатланиш Г. си, радиацион Гигиена ва ҳ. к. Г. физиология, патофизиология, эпидемиология, токсикология, физика, кимё, шунингдек ижтимоий-иқтисодий фанлар билан чамбарчас боғланган, чун-ки табиий омиллар билан бирга жамиятнинг иктисодий аҳволи ҳам киши соғлиғига таъсир этади. Эҳтиёт ва кундалик санитария назорати асосларини илмий асосда ишлаб чиқиш, кишиларнинг яшаш ва ишлаш шароити ҳамда дам олишини соғломлаштириш бўйича санитария тадбирларини асослаб бериш, болалар ва ўсмирлар соғлиғини сақпаш, санитария қонун-қоидаларини ишлаб чиқиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй-рўзғор буюмлари сифатини санитария экспертизасидан ўтказишда қатнашиш Гигиенанинг вазифасидир. Соғлиқни сақлаш ва касалликларнинг олдини олиш, унумли иш қобилиятини таъминлаш ва умрни узайтириш учун қулай шароит яратиш мақсадида турар жойлар ва и. ч. корхоналари ҳавоси, сув, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва пойабзалларнинг гигиеник нормативларини ишлаб чиқиш замонавий Гигиенанинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Гигиенанинг амалий томонини махсус бўлим — санитария ташкил этади. Гигиеник тадқиқртларда ташқи муҳит (ҳаво, сув, тупроқ), озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, кийим-кечак ва пойабзалларни физик-кимёвий жиҳатдан ўрганиш усуллари, санитария статистикасидан фойдаланган ҳолда бактериологик, биокимёвий, клиник ва демографик текшириш усуллари қўлланилади.

Гигиена энг қад. фанлардан. Кдд. Ҳиндистон қонунлари мажмуасида кийим-кечакни алмаштириш, тери ва тишни парвариш қилиш, ўсимликлардан тайёрланган овқатлар ейиш зарур деб кўрсатилар, овқатга ружу қилиш тақиқланар эди. Мисрда аҳоли яшайдиган жойларни соғломлаштириш учун санитария тадбирлари амалга оширилган. Қад. Хоразм атрофидаги йирик обод шаҳарларда ҳаммомлар, тоза сув олинадиган иншоотлар бўлган. Қад. юнонлар шахсий Гигиенага қатъий амал қилишган. Гиппократ ҳаво, иқлим ва сувни одам соғлиғига таъсир этадиган муҳим омиллар деб атаган. Абу Али ибн Синонинг гигиенага доир фикрлари, соғлиқни сақдаш қоидалари кўп асрлар мобайнида амалий қўлланма бўлиб келди; у ҳаво ва сув орқали тарқалиб, касалликка сабаб бўладиган қандайдир жониворлар бор, деб фараз қилган, сувни қайнатиш ёки фильтрлаш керак, деган талаб эса ана шу фаразга асосланган. Гигиена фани олдига қўйилган вазифа ва талабларнинг ортиши, гигиеник текшириш усулларининг мураккаблашиши Гигиена соҳаларининг мустақил фан сифатида ажралиб чиқишига олиб келди. Илмий Гигиена 19-а. нинг 2-ярмидан ривожлана бошлади. Дастлаб мактаб Гигиенаси (ҳоз. болалар ва ўсмирлар Гигиенаси), ком-мунал Гигиена, овқатланиш Гигиенаси ва ижтимоий Гигиена майдонга кедди. Ионлаштирувчи нурлар (радиация)дан ишлаб чиқариш, қ. ҳ. ва тиббиётда кенг фойдаланиш хизматчиларни радиациядан сақлаш ва аҳолини нурланиш хавфидан муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш муаммосини вужудга келтирди. Бу масалалар б-н радиацион гигиена шуғулланади.

Ўзбекистонда гигиена фанининг ривожи С Н. Бобожонов, А. 3. Зохдцов, Ғ. М. Маҳкамов, Қ. С. Зоиров, Р. У. Убайдуллаев, Ғ. Н. Назиров, Н. Л. Романченко каби олимлар номи билан боғлиқ. Ҳоз. коммунал гигиена соҳасида Т. И. Искандаров, Ш. Т. Отабоев, М. Т. Тоҳиров, Н. С. Тожибоева, И. И. Ильинский, А. Ҳ. Комилжонов, И. А. Усмоновлар; меҳнат гигиенаси соҳасида Н. М. Демиденко, О. И. Исҳоқов, О. Р. Азизхўжаев; умумий гигиена бўйича Л. А. Паномарева, Ш. Т. Искандарова; озиқ-овқат гигиенаси соҳасида Н. Қ. Бобохўжаев, Б. А. Дўсчонов, Ш. С Баҳриддинов, А. С Худойбердиев; болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўйича С. С. Солихўжаев, М. Н. Исмоилов, Г. Т. Шайхова, Р. X. Холметов; заҳарли кимёвий моддалар гигиенаси ва токсикологияси бўйича Г. Т. Искандарова, А. У. Содиқовлар; ижтимоий гигиена соҳасида Д. А. Асадов, Н.

М. Маҳмудова, А. С. Бобожонов, Т. У. Орипова, Ш. Ш. Шоваҳобов, У. Каримов, Б. М. Маматқулов ва б. и. т. ишлари олиб боради. Ўзбекистонда Санитария, гигиена ва касб касалликлари и. т. интида, тиббиёт ин-тлари ҳамда Тошкент Врачлар малакасини ошириш ин-тининг Гигиена кафедраларида Гигиенанинг турли соҳалари бўйича тадқиқот ишлари олиб борилади.

Ад.: Маҳмудова Н. М., Ижтимоий гигиенадан қўлланма, Т., 1993; Отабоев Ш. Т., Искандеров Т. И., Коммунал гигиена, Т., 1993.

Тўлқин Искандаров.