ГИГРОМЕТР

ГИГРОМЕТРҳаво намлигини ўлчаш учун ишлатиладиган асбоб. Асбобга асос қилиб олинган усулга боғлиқ ҳолда Гигрометр қуйидаги хилларга бўлинади: абсорбцион, тарозили ёки мутлақ соч толали, тасмали, диффузионманометрли, конденсацион, электролитик, спектрал Гигрометрлар ва психрометр. Мас, тарозили Гигрометр ёрдамида мутлақ намлик (г/м3) гигроскопик модданинг нам ҳаводан сув буғини сингдиришига асосан аниқланади. Метеорологик амалиётда соч толали, тасмали Гигрометрлар ва психрометр кўпроқ ишлатилади. Соч толали Гигрометрда ёғсизлантирилган соч толаси ҳаво намлигининг ўзгариши натижасида узаяди ёки қисқаради. Унинг шкаласи 0 дан 100 гача бўлакларга бўлинган. Ҳавонинг намлиги ортса, Гигрометр даги соч толаси узаяди, асбоб мили ўнгга бурилади, ҳавода сув буғи камайганда соч толаси қисқариб, мил чапга бурилади, шкала кўрсаткичига қараб намлик аниқланади.

Loading...