ГИГРОСКОПИКЛИК (гигро… ва юн. skopeo — кузатаман) — материалларнинг ҳаводаги намликни ютиш хоссаси. Сувда хўлланадиган (гидрофиль) капилляр-ғовак тузилишли материаллар (ёғоч, дон ва б.); сувда яхши эрийдиган моддалар (ош тузи, шакар, баъзи кимёвий бирикмалар) ва б. ғовак материаллар Гигроскопиклик хусусиятига эга. Ғовак материалнинг намни ютиш даражаси ҳавонинг намлигига боғлиқ бўлади. Mac, ёғоч учун энг юқори гигроскопик намлик (Wrar)~30% (масса бўйича), дон учун — 3(5%. Ҳар қайси материал учун Гигроскопиклик хоссасини билиш жуда муҳим (уни ташиш, саклаш, қуритиш, намлашда асқотади). Баъзи гигроскопик материаллар (мас, концентирланган сульфат кислота)дан ҳавони қуритиш учун фойдаланилади.