ГИГРОСТАТ

ГИГРОСТАТ (гигро… ва…стат) — иш камерасида ҳавонинг зарур нисбий намлигини сунъий ҳосил қилиш ва уни узоқ вақт сақлаб туриш учун мўлжалланган қурилма. Иши ҳавони намлагич ва қуритгич камералари орқали мажбурий айлантириш (циркуляциялаш) га асосланган. Гигрометрлар, радиозондлар ва б. ни текширишда ишлатилади.

Prev Article

ГИГИЕНА

Next Article

ГИГРОФИЛЛАР