ГИЛБЕРТ ОРОЛЛАРИ — Тинч океаннинг ғарбий қисмидаги 16 маржон оролидан иборат, Микронезияда. Майд. 264 км2. Аҳолиси 52 минг кишидан ортиқ; асосан микронезлар. Тарава атоллида Кирибати пойтахти — Баирики ш. жойлашади. Расмий тил — инглиз тили. Оролларни 1764—1824 й. ларда инглиз денгиз офицерлари кашф қилган ва капитан Ж. Гилберт номи билан аталган. 1892-1979 й. лар Англия мустамлакаси бўлган. 1979 й. дан Кирибати давлати таркибида. Иқлими экваториал, иссиқ ва сернам. Йиллик ёғин 1000-3000 мм. Баъзи оролларда қурғоқчилик ҳам бўлиб туради. Ўртача ойлик т-ра 26 – 28°. Табиий ўсимликлари асосан буталар. Копра экспорт қилинади. К – х. да кокос пальмаси ўстирилади, сабзавот, мева ва б. етиштирилади. Балиқ овланади. Австралия, Янги Зеландия, Япония, АҚШ ва б. билан ташқи алоқа олиб борилади.