ГИЛБЕРТ

ГИЛБЕРТ (Gilbert) Уолтер (1932.21.3, Бостон) — америкалик биокимёгар. Америка санъат ва фан академиялари аъзоси (1968 й. дан). Фалсафа дри (1957), Гарвард ун-ти проф. (1968 й. дан). Ишлари биокимё ва молекуляр биологияга тааллуқли. Қатор ДНКларнинг бирламчи тузилишини аниқлаган. А. Мэксем б-н ҳамкорликда ДНКнинг бирламчи тузилишини аниқлаш учун қулай усуллардан бирини тавсия қилган (1977). Нобель мукофоти лауреата (1980, Ф. Сенгер билан ҳамкорликда).

Loading...