ГИЛОН

ГИЛОН, Гелон — Эрондаги тарихий вилоят. Каспий денгизининг жан.-ғарбий соҳилида жойлашган. Мил. ав. 8-а. — мил. 6-а. ларда Гилон ҳудудида гел қаби-ласи (ҳоз. гилонлар аждоди, вилоят номи хам шундан олинган) яшаган. 8—9-а. ларда Гилонни араблар босиб олган. 1307—70 й. лар мўғулларга тобе бўлган. 1370 й. дан 16-а. гача Гилоннинг шарқий қисми — Лохижонда Саидлар давлати бўлган. Гилоннинг асосий қисми 1385 й. дан Амир Темур ва Темурийлар давлати, 16-а. бошидан Эрон сафавийлари таркибида. Эрон инқилоби (1905-11) ва 1918-21 й. ларда Эрондаги миллий озодлик ҳаракатининг муҳим маркази бўлган. Хусусан, Гилоннинг Решт ш. да Гилон республикаси, мавжуд бўлган. Г. Эроннинг энг бой вилоятларидан бири бўлиб, ўрта асрларда айниқса ўзининг ипаги билан шуҳрат қозонган.

Next Article

ГИЛОС