ГИЛОЗОИЗМ

ГИЛОЗОИЗМ (юн. hyle — модда ва zoe — ҳаёт) — материянинг барча турларини жонли деб ҳисоблайдиган таълимот. Материянинг барча шакллари сезиш ва фикрлаш қобилиятига эга деб билади. Терминни 1678 й. да инглиз файласуфи Р. Кедворт (1617 — 88) киритган. Бундай қараш юнон фалсафаси (Иония файласуфлари, Эмпедокл, Анаксагор, Фалес), қисман стоицизм, Уйғониш даври натурфалсафаси (Б. Телезио, Ж. Бруно, Т. Парацельс), 18-а. француз материалистлари, жумладан, Д. Дидро дунёқараши, Ф. Шеллинг натурфалсафаси учун хос бўлган.