ГИМЕНОЛЕПИДЛАР

ГИМЕНОЛЕПИДЛАР (Нуте nolipididae) — тасмасимон чувалчанглар синфининг оиласи. Баъзи паррандалар ва сут эмизувчиларда паразитлик қилади. Одамда Hymenolepis папа ва Н. diminuta учрайди. Гименолепидларнинг вояга етган танаси, яъни стробиласининг уз. 2—3 см дан 4—5 см гача, катта бўғимининг кенглиги 0,5—1 мм, боши (сколекси)нинг диаметри 0,25—0,3 мм. Сколексида тўртта сўрғич ва ҳаракатчан хартумча бўлади. Хартумча ичида 20 та илгаги бор. Г. нинг тухуми эллипс, баъзан шарсимон шаклда, 0,068 мм гача бўлади. Одамда паразитлик қиладиган турлари ингичка ичакда оралиқ хўжайинсиз ривожланади. Тухумдан 6 илгакли онкосфера личинкаси чиқади. Личинка ичак ворсинкасига кириб, 5—8 кунда сўрғичли ва илгакли иккинчи личинкалик даври — цистицеркоидга айланади. Цистицеркоид ичак ворсинкаларидан ичак бўшлиғига чиқиб вояга етади. Паррандаларда паразитлик қиладиган Гименолепидларнинг оралиқхўжайинлари ҳалқали чувалчанглар, моллюскалар, қисқичбақасимонлар ва ҳашаротлар ҳисобланади.