ГИНАНДРОМОРФИЗМ

ГИНАНДРОМОРФИЗМ (юн. gyne – аёл, апег — қаратқич келишиги, andros — эркак ва morphe — шакл, кўриниш) — битта организмда ҳар хил жинсга хос хромосомалар тўпламига эга бўлган ҳужайралар, тўқималар ва органлар бўлиши. Олд-орқа, латерал ва мозаик (қурама) Г. мавжуд.

Олд-орқа Гинандроморфизмда тананинг олд қисми бир жинсга, орқа қисми бошқа жинсга хос ҳужайра ва шу жинсга мос келадиган белгилар билан ифодаланади. Латерал Гинандроморфизм тананинг ўнг ва чап томонида худди шундай фарқ қилувчи белгилар бўлишини кўрсатади, бу фаркданиш жинсий системаларни ҳам ўз ичига олади. Мозаик Гинандроморфизмда организм ҳужайраларининг кўп қисми бир жинсга, оз қисми иккинчи жинсга тегишли бўлади. Гинандроморфизм асосида гомогамета жинсли индивидларда онтогенезттт турли босқичларида жинсий хромосомалардан бири йўқолиб кетиши мумкин. Бундан ташқари, аҳён-аҳёнда тухум ҳужайрада икки урғочи пронуклеуснинг ҳосил бўлиши ва улар ҳар бирининг ҳар хил жинсий хромосомали спермиялар билан уруғланиши ҳамда келгусида бундай ядроли зиготадан битта организмнинг ривожланиши ҳам Гинандроморфизмнинг сабабчиси бўлиши мумкин. Гинандроморфизмнинг аниқланиши ва келиб чиқиш сабабларининг кўрсатилиши жинсни хромосома орқали аниқланиши назариясини исботловчи далиллардан бири бўлди.

Prev Article

ГИМНАСИЙ

Next Article

ГИНЕЦЕЙ