ГИНЕКОЛОГИЯ

ГИНЕКОЛОГИЯ (юн. gynaikos — аёл ва…логия) — клиник тиббиётнинг бир соҳаси; турли ёшдаги хотин-қизлар организмининг ўзига хос анатомик-физиологик хусусиятларини ҳамда уларнинг жинсий аъзолари касалликларини ўрганади. Аёлларнинг нормал жинсий фаолияти — ҳайз кўриши, бола туғиши, шунингдек, бола туғиш ва ҳайз кўришдан қолиши (климактерия даври) ҳамда шу даврга хос касалликлар, туғмаслик сабаблари, уларнинг олдини олиш ва даволаш йўл-йўриқларини ҳам ўрганади. Умумий ва хусусий Гинекология фарқ қилинади. Умумий Гинекология гинекологик касалликларнинг симптомлари, ташҳиси, уларнинг олдини олиш ва даволаш; хусусий Гинекология эса аёллар жинсий системасининг айрим касалликлари, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ва белгилари, ташҳиси, олдини олиш ҳамда даволашни ўз ичига олади. Гинекология акушерлик билан чамбарчас боғланган.

Гинекология 19-а. нинг ўрталарида мустақил фан сифатида ташкил топди. Анатомия, физиология, умумий патология, микробиология, эндокринология, жарроҳлик ва б. фанлар Гинекологиянинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этди. Гинекологиянинг тарихи жуда қадимга бориб тақалади. Миср, Ҳиндистон, Юнонистоннинг қад. қўлёзмаларида Гинекологияга оид маълумотлар келтирилган. Гинекология тушунчаси Гиппократ, Герофил каби юнон врачларининг асарларида ҳам ўз ифодасини топган. Ибн Сиионинг «Тиб қонунлари»да бир қанча гинекологик касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш йўллари баён этилган.

Тошкентда Ҳадра даҳасида Ўзбекистонда биринчи аёллар ва болалар шифохонаси очилиши (1880), Ўзбекистонда акушер-гинеколог врачлар тайёрлана бошлаши, 1927 й. да Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш и. т. институти, Ўрта Осиё ун-ти (1921), ТошТИ (1931; 1940), СамТИ (1934) ҳамда Врачлар малакасини ошириш ин-тида (1950; I960) акушерлик ва гинекология кафедралари фаолият кўрсата бошлаши Гинекология ва акушерлик соҳасининг фан сифатида ривожланишига олиб келди. Бунда Ўзбекистан ФА акад. И. 3. Зокиров, проф. А. А. Коган, А. А. Крдирова, О. Мирсоатов, Ю. К. Жабборова ва б. нинг салмоқди ҳиссалари бор. Қизалоқлар ва бўйи етиб қолган қизлар касалликларини ўрганиш жадал олиб борилди; уларнинг жинсий етилиш жараёнини ўрганиш, жинсий аъзоларидаги нуқсонлар, қайз кўриш жараёнидаги ўзгаришлар ҳамда касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш кейинги ҳаётида рўй бериши мумкин бўлган нохуш хрлатларни ўз вақтида бартараф этиш имконини беради. ЎзР да бепуштлик муаммоси ўрганилди ва уни даволаш мақсадида жаррохдик усули қўлланилди (А. А. Шолохова). Ҳомиладорликнинг илк давридаёқ ташҳис қўйиш, туғруққа тайёрлаш, шунингдек, туғруқ билан боғлиқ бўлган хррдиқ муддатини ўзгартириш; Ўзбекистан иқлими шароитида ҳомиладорликнинг юрак-қон томир тизимига таъсири ўрганилди. Аборт пайтида инфекция тушишининг олдини олиш ва даволаш, патогенез муаммолари ва бола тушиш сабабларини ўрганишга оид қатор тадқиқотлар ўтказилди. Гемостазнинг ўзига хос хусусиятлари ва камқон ҳомиладор аёлларда қувват алмашинуви ҳамда бола кўриш орасидаги муддат кўрсаткичлари ўрганилди ва илмий жиҳатдан асослаб берилди. Акушерлик қон кетишларининг олдини олиш ва уни даволаш масалалари ишлаб чиқилди. Хотин-қизлар и. ч. нинг турли соҳаларида фаолият кўрсатаётганларини назарда тутиб, кўчма гинекологик текширув, аёлларни режали профилактик кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилди. ЎзРда Акушерлик ва гинекология, Педиатрия и. т. институти, тиббиёт ин-тлари, врачлар малакасини ошириш ин-ти ҳамда йирик касалхоналарнинг гинекология бўлимларида Гинекология масалаларини ҳал этишга қаратилган илмий изланишлар олиб борилади. Тошкент ш. да Республика ҳамда 2 та шаҳар перинатал маркази, шунингдек, йирик и. т. институтлари ва олий ўқув юртлари қошида скриннинг марказлари ташкил этилган. Булар оналар ўлимини бир неча марта камайтиришга имконият беради.

Ад.: Қодирова А. А. ва б., Гинекология, Т., 1997.

Бердимурод Саидқориев.