ГИНЕКОМАСТИЯ

ГИНЕКОМАСТИЯ (юн. gyne – аёл, mastos — кўкрак) — эркаклар кўкрак безининг аёлларникига ўхшаб катталашиши. Чин ва сохта бўлади. Чин Гинекомастияда кўкрак безининг ҳамма тўқималари ривожланади, сохта Гинекомастияда эса ёғ тўпланади. Асосан 18— 25 яшар кишиларда учрайди. Аксарият эндокрин, жумладан жинсий безларнинг бирламчи касалликлари белгиларидан бири ҳисобланади. Беморнинг овози аёллар овозига ўхшаб қрлади, соқол-мўйлов чиқмайди, жинсий аъзолар ҳам тўла такомиллашмайди. Жигар циррозида аёллар жинсий гормони (эстроген) алмашинуви бузилиши натижасида ҳам Гинекомастия пайдо бўлиши мумкин. Бемор доридармонлар б-н даволанилади, улар ёрдам бермаса, жарретушк усули қўлланилади.

Loading...