ГИНКГО

ГИНКГО (Ginkgo biloba) — очиқ уруғли ўсимликлар бўлимининг гингкодошлар оиласига мансуб ҳоз. ягона вакили. Дарахтнинг бўйи 40 м гача, диаметри 1 м гача; ёш ниҳоли баъзи нина баргли дарахтларга ўхшаб кетади, аммо борабора ташқи кўринишдан терак тусини олади. Барглари бандли, елпиғичсимон, ўртасида ўйиғи бор, кузда тўкилади. Гинкго икки уйли ўсимлик, эркак ва урғочи гуллари кичикроқ кўчалаларга тўпланган. Уруғи юмалоқ, данакли мевага ўхшайди. Меваси ва уруғи ейилади. Жан. Хитойнинг баъзи жойларидагина ёввойи ҳолда ўсади. Қримнинг жан. да ва Кавказнинг Қора денгиз соҳилида экилади.

Ўрта Осиёда Гинкгонинг барг ва ёғоч қолдиклари юқори пермь ва триас даврига тегишли ётқизиқларда топилган. Ҳудудда Гинкгонинг 15 дан ортиқтури ўсган. Жумладан 2 тури Жан. Ўзбекистонда, Тожикистон ва Туркманистонда ўсганлиги аниқланган. Гинкгонинг бир қанча турлари Шим. Ўзбекистан, Қозоғистон, Қирғизистон ва деярли қамма давлатларда юра, бўр ва учламчи давр қатламларидан топилган.