ГИНКГОДОШЛАР

ГИНКГОДОШЛАР (Ginkgoales) – карбон давридан бошлаб учламчи даврнинг охиригача яшаган очиқ уруғли ўсимликлар синфи. Ҳоз. битта (Ginkgo biloba) тури (туркуми, оиласи) сакланиб қолган. Ўзбекистан ва унга чегарадош республикалар ҳудудида Ginkgo, Baiera, Ginkgodium, Sphenobaiera, Czekanowskia, Phaenicopsis туркумларига мансуб ўсимликларнинг барги ва генератив органларининг изи, ёғоч қолдиқлари топилган. Гинкгодошлар юра даврида тошкўмир ҳосил бўлишида муҳим роль ўйнаган.

Next Article

ГИПАТИЯ