ГИПЕРБАЗИТЛАР

ГИПЕРБАЗИТЛАР (гипер… ва юн. basis — асос) — Ер пўстининг чуқур Фемида магманинг секин-аста совиб қотишидан ҳосил бўладиган ўта асосли интрузив жинсларнинг умумий номи. Гипербазитлар таркибидаги минералларга караб: оливинит, дунит, пироксенли оливинит, перидотит, пироксенитга бўлинади. Минерал таркиби оливин, пироксен, амфибол ва рудали минераллардан ташкил топган. Ранги яшил, кррамтир. Ўзбекистонда Султон Увайс, Белтов, Нурота тоғларида учрайди. Гипербазитлар билан хромит, платина, олмос, титан, никель конлари боғлиқ. Гипербазитлар бинокорликда ва ҳайкалтарошликда безаш материали сифатида ишлатилади.