ГИПЕРБИЛИРУБИНЕМИЯ

ГИПЕРБИЛИРУБИНЕМИЯ, били рубинемия — қон зардобида билирубин миқдорининг кўпайиб кетиши. Соғлом кишининг қон зардобида 0,2, 0,5—0,8 мг%, чақалокларда эса бир оз юқори — 1—2 мг% (физиологик сариқлик кузатилмаганда) бўлади. Гипербилирубинемия ирсий, туғма ва орттирилган бўлиши мумкин. Гемолитик ва ногемолитик, қайси аъзо (мас, жигар)га тааллуқлигига кўра бир қанча турларга бўлинади. Асосан жигар, ўт йўли касалликларида учрайди ва баданда сариқлик аломатлари билан ифодаланади.