ГИПЕРБОЛОИДЛАР (гипербола ва юн. eldos — кўриниш) — иккинчи тартибли марказий сиртлар. Бир паллали ва икки паллали Гиперболоидлар бўлади. Бир паллали Гиперболоидлар чизиқли сиртлар туркумига тааллуқли; унинг ҳар қандай нуқтаси орқали шу бир паллали Гиперболоидлар сиртида ётадиган икки тўғри чизиқ ўтади (булар тўғри чизиқли ясовчилар дейилади). Уни турли текисликлар б-н кесганда кесимда ҳар хил 2-тартибли эгри чизиқлар: эллипс, гипербола ҳамда бир-бири билан кесишувчи тўғри чизиклар хосил бўлади. Гиперболоидларнинг амалий аҳамияти катта (мас, рус ихтирочиси В. Г. Шухов (1859 — 1939) тизимидаги радиоминора бир паллали Гиперболоидлар шаклида ясалган).